Карта маълумотлари қандай ҳимояланади
- Карта маълумотлари Sayt.uz сайтида киритилмайди ва сақланмайди. Тўлов банк ёки тўлов тизимининг ҳимояланган саҳифасида амалга оширилади.
- Ҳар бир тўлов карта эгаси томонидан SMS-код ёки 3-D Secure орқали тасдиқланади.
- Сайт ва тўлов саҳифалари шифрланган (HTTPS) уланиш орқали ишлайди.
Тўлов чекловлари
Фирибгарлик хавфини камайтириш учун банк билан тузилган шартномага мувофиқ карта орқали тўловларга қуйидаги чекловлар қўлланади:
- битта тўлов: 10 000 000 сўмгача;
- бир кун давомида: 10 000 000 сўмгача;
- бир ой давомида: 100 000 000 сўмгача.
Каттароқ сумма учун юридик шахслар банк ўтказмасидан фойдаланади. Чекловдан ошган тўлов банк томонидан рад этилади.
Назорат чоралари
- Sayt.uz банк билан биргаликда тўловларни кузатиб боради ва банкнинг фирибгарликка қарши воситаларидан фойдаланади.
- Шубҳали тўлов текширув тугагунча тўхтатиб турилиши ёки рад этилиши мумкин.
- Шубҳали ҳолатда Sayt.uz тўловчидан шахсини ва карта эгаси эканини тасдиқлашни сўрашга ҳақли.
- Бировнинг картасидан рухсатсиз тўлов қилингани аниқланса, хизмат тўхтатилади ва пул карта эгасига қайтарилади.
- Банк қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланган товар ва хизматлар учун тўлов қабул қилинмайди.
Мижознинг мажбуриятлари
- Фақат ўзингизга тегишли картадан тўланг.
- Кабинет пароли, карта маълумотлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга берманг. Sayt.uz ходимлари уларни ҳеч қачон сўрамайди.
- Тўлов саҳифаси манзили банк ёки тўлов тизимига тегишли эканини текширинг.
- Картангиздан сиз қилмаган тўловни кўрсангиз, дарҳол банкингизга ва Sayt.uz га хабар беринг: +998 71 200 60 02, info@sayt.uz.