Хизмат кўрсатиш шартномаси (оммавий таклиф)
1.1. Ушбу ҳужжат "SAYT INFO" МЧЖ (бундан кейин Ижрочи) нинг sayt.uz сайти орқали хизмат кўрсатиш бўйича ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга (бундан кейин Мижоз) қаратилган оммавий таклифидир.
1.2. Сайтда рўйхатдан ўтиш ёки хизмат учун тўлов қилиш ушбу офертани тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиш (акцепт) ҳисобланади. Акцепт пайтидан бошлаб шартнома тузилган деб ҳисобланади.
1.3. Оферта Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ёзма шартнома кучига эга.
3.1. Ижрочи Мижозга домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва узайтириш, хостинг, виртуал сервер (VPS), SSL сертификат, сайт яратиш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларини сайтда эълон қилинган тарифлар бўйича кўрсатади, Мижоз эса уларни тўлайди.
3.2. Хизмат таркиби ва нархи буюртма берилган пайтдаги тариф билан белгиланади.
4.1. Мижоз рўйхатдан ўтишда тўғри ва тўлиқ маълумот беради ва уни ўз вақтида янгилаб боради.
4.2. Шахсий кабинетга логин ва парол билан кириш Мижознинг ўзи ҳаракат қилгани деб ҳисобланади. Паролни махфий сақлаш Мижоз зиммасида.
4.3. Рухсатсиз кириш аниқланса ёки унга шубҳа бўлса, Мижоз бу ҳақда Ижрочига дарҳол хабар беради.
5.1. Хизматлар нархи сайтдаги тарифларда Ўзбекистон сўмида кўрсатилган.
5.2. Хизматлар 100% олдиндан тўлов асосида кўрсатилади. Тўлов балансга тушади, хизмат нархи балансдан ечилади.
5.3. Тўлов санаси деб пул балансга тушган сана ҳисобланади.
5.4. Тўлов усуллари Тўлов ва пулни қайтариш саҳифасида келтирилган. Мижоз фақат шу усуллар билан тўлайди; бошқа йўл билан юборилган пул учун Ижрочи жавобгар эмас.
5.5. Банк ва тўлов тизимлари комиссиясини, агар тўлов усулида бошқача кўрсатилмаган бўлса, Мижоз тўлайди.
5.6. Ижрочи тарифларни ўзгартиришга ҳақли. Янги нарх аллақачон тўланган хизмат муддатига таъсир қилмайди.
6.1. Пул ҳисоб эгасининг ёзма аризаси асосида қайтарилади. Ариза шахсий кабинетдаги мурожаат орқали ёки info@sayt.uz манзилига юборилади.
6.2. Тўланган, лекин ҳали фаоллаштирилмаган хизмат учун пул тўлиқ қайтарилади. Балансдаги ишлатилмаган маблағ ҳам ариза асосида қайтарилади.
6.3. Учинчи томонга тўлов ўтказилган хизматлар учун пул қайтарилмайди: рўйхатдан ўтказилган ёки узайтирилган домен, чиқарилган SSL сертификат.
6.4. Хизмат Мижознинг айби билан тўхтатилган ёки ўчирилган бўлса, пул қайтарилмайди.
6.5. Пул тўлов қайси усулда қилинган бўлса, ўша усулда қайтарилади. Тўлов тизими ёки банк комиссияси қайтарилмайди.
6.6. Ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.
7.1. Доменлар. Домен рўйхатга олиш тегишли домен зонаси реестри қоидаларига бўйсунади. Мижоз домен маъмури ҳақида тўғри маълумот беради ва талаб қилинганда уни ҳужжат билан тасдиқлайди. Маълумот нотўғри бўлса ёки тасдиқланмаса, рўйхатга олиш рад этилиши ёки домен тўхтатилиши мумкин. Домен муддатини ўз вақтида узайтириш Мижоз зиммасида.
7.2. Хостинг ва VPS. Ресурслар танланган тариф доирасида берилади. Тўлов муддати тугаган хизмат тўхтатилади. Муддат тугаганидан кейин 30 кун ичида узайтирилмаган хизматнинг маълумотлари ўчирилади ва қайта тикланмайди. Маълумотларнинг захира нусхасини олиш Мижоз зиммасида.
7.3. SSL сертификатлар. Сертификат чиқарилгандан кейин буюртма бекор қилинмайди.
Хизматлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш тақиқланади:
9.1. Ижрочи хизматларни тарифга мувофиқ кўрсатади, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга ҳаракат қилади ва техник ёрдам беради.
9.2. Ижрочи режали техник ишлар вақтида хизматни вақтинча тўхтатишга ҳақли.
9.3. Ижрочи оферта шартлари бузилганда, маълумотлар нотўғри бўлганда ёки хавфсизликка таҳдид туғилганда хизматни тўхтатиб туришга ёки бекор қилишга ҳақли.
9.4. Мижоз хизматларни ўз вақтида тўлайди, оферта шартларига ва қонунчиликка риоя қилади.
10.1. Ижрочининг жавобгарлиги тўланган, лекин кўрсатилмаган хизмат нархи билан чекланади.
10.2. Мижоз ўз сайтидаги ва серверидаги маълумотлар мазмуни учун ўзи жавоб беради.
10.3. Ижрочи учинчи томонлар (алоқа операторлари, реестрлар, тўлов тизимлари) айби билан юзага келган узилишлар учун жавоб бермайди.
11.1. Карта орқали тўловларга қўлланадиган чекловлар ва фирибгарликка қарши назорат чоралари Тўлов хавфсизлиги саҳифасида келтирилган ва ушбу офертанинг ажралмас қисми ҳисобланади.
11.2. Ижрочи шубҳали тўловни тўхтатиб туришга, рад этишга ва тўловчидан шахсини тасдиқлашни сўрашга ҳақли.
12.1. Мижоз офертани қабул қилиш билан ўз шахсий маълумотларини қайта ишлашга розилик беради.
12.2. Маълумотлар фақат хизмат кўрсатиш, қонун талабларини бажариш ва фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида қайта ишланади ҳамда қонунда кўрсатилган ҳоллардан ташқари учинчи шахсларга берилмайди. Домен рўйхатга олиш учун зарур маълумотлар тегишли реестрга узатилади.
Томонлар ўз иродасига боғлиқ бўлмаган фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, давлат органлари қарорлари, алоқа тармоқларидаги кенг кўламли узилишлар ва шу кабилар) оқибатида мажбуриятларни бажармагани учун жавобгар бўлмайди.
Низолар аввал музокара йўли билан ҳал қилинади. Келишувга эришилмаса, низо Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ судда кўриб чиқилади.
15.1. Ижрочи офертани бир томонлама ўзгартиришга ҳақли. Янги таҳрир сайтда эълон қилинган пайтдан кучга киради.
15.2. Шартнома акцепт пайтидан бошлаб кучга киради ва томонлар мажбуриятларини тўлиқ бажаргунча амал қилади.
"SAYT INFO" МЧЖ
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, ТошГРЭС 2/84
Ҳисоб рақам: 2020 8000 9006 4421 7001
Банк: "Алоқабанк" АТБ Амалиёт бошқармаси, МФО: 00401
СТИР: 304176269, ОКОНХ: 82100
Телефон: +998 71 200 60 02, +998 94 345 60 02
Электрон почта: info@sayt.uz
Директор: Абдумуминов Т.Ш.