JavaScript SEO — React, Vue, Angular фреймворкларида қурилган сайтлар учун махсус SEO ёндашуви.
Классик HTML ва JS сайт фарқи
Классик HTML — сервер тўлиқ HTML юборади. SPA — сервер бўш HTML, контент JS орқали қурилади.
Googlebot JS'ни қандай ўқийди
Икки босқичли рендер. Биринчи — оддий HTML ўқиш. Иккинчи — JS ишга тушириб рендер. Иккинчи босқич бир неча кун ёки ҳафталар бўлиши мумкин.
Икки босқичли муаммо
Янги контент Google'да 2 ҳафта ёки кўпроқ кўринмайди. JS хато берса, контент умуман индексланмайди.
SSR
Серверда JS ишлайди, тўлиқ HTML юборилади. Next.js (React), Nuxt.js (Vue), Angular Universal.
SSG
Build вақтида статик HTML. Next.js, Gatsby, Hugo, Jekyll, Astro.
Гибрид: ISR
Incremental Static Regeneration (Next.js) — саҳифалар статик, лекин вақти-вақти билан янгиланиб туради. Vercel, Netlify қўллаб-қувватлайди.
Тестлар
GSC \"URL Inspection\", Mobile-Friendly Test, Rich Results Test. Қўлда: Chrome'да JS'ни ўчириб саҳифани очинг.
Маслаҳатлар
Янги сайт ва SEO муҳим — SSR ёки SSG танланг. CSR — энг ёмон. CSR — login dashboard учун.
Сайт.uz танлови
Сайт.uz JS SPA эмас — биз PHP классик HTML қилдик. SEO учун эҳтиёт ва техник осонлик. Янги блог пост Google'да 1-2 кунда индексланади.