Домен тўловдан кейин одатда бир неча дақиқада фаоллашади. .uz доменларида эгасининг контакт маълумотлари текширилади, шунинг учун баъзан бир неча соат кетиши мумкин.
- Кабинетдаги Доменларим бўлимида домен ҳолатини текширинг.
- Контактлар бўлимида Ф.И.Ш., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва ЖШШИР тўғри ёзилганини текширинг. Хато бўлса, домен фаоллашмайди.
- Пул балансга тушганини Баланс бўлимида кўринг.
Агар 24 соатдан кейин ҳам домен фаол бўлмаса, домен номини кўрсатиб мурожаат ёзинг.